Қозоғистоннинг Павлодар шаҳрида яшовчи Эвника Садвакасова ўзининг спортдаги иқтидори билан интернет фойдаланувчиларининг эътиборини жалб қилишда давом этмоқда, деб ёзади «Экспресс К».

Бир йил олдин қизнинг отаси Руслан Садвакасов Youtube видеохостинг хизматига фарзандининг ўта тезкор ҳаракатлари акс видеони жойлаштирган, видео 3,6 млн маротаба томоша қилинганди. Янги жойлаштирилган видеода қизалоқнинг зарба бериш тезлиги янада ўсганини кўриш мумкин.

Ҳозирда 8 яшар қизча дақиқасига 100та зарба беришга улгурмоқда.

Ҳозирча Эвника жанг ўтказгани йўқ. Унинг отаси ҳозирча бундай ёшдаги қизалоқнинг жанг ўтказишидан маъно йўқ деб ҳисоблайди.