Россия Афғонистонда ИШИД таъсирининг ўсаётганидан ташвишда

Жаҳон 04 Ноябрь 2015 4439

Россия ИШИД гуруҳи жангариларининг Афғонистоннинг Тожикистон ва Туркманистон билан чегараларида тўпланишидан хавотирда. Бу ҳақда 4 ноябрь куни АСЕАН давлатлари мудофаа вазирлари кенгашида Россия ҳарбий идораси раҳбари ўринбосари Анатолий Антонов баёнот берди.

“Афғонистонда ИШИД таъсирининг ўсаётганини кузатмоқдамиз, улар республиканинг 34 вилоятидан 25тасида ўрнашиб олди. Уларнинг айниқса Тожикистон ва Туркманистонга чегарадош шимолий вилоятларида кўплигидан хавотирдамиз”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.

Кўпроқ янгиликлар