Россия ҳаво космик кучларининг Суриядаги ҳарбий операцияси Башар Асад армиясининг террорчиларга ҳужуми якунлангунига қадар давом этади. Бу ҳақда 4 ноябрь куни АСЕАН давлатлари мудофаа вазирлари кенгашида Россия ҳарбий идораси раҳбари ўринбосари Анатолий Антонов баёнот берди.

“Операция муддати чекланган бўлиб, Сурия армиясининг террорчиларга қарши ҳужумкор ҳаракатлари якунлангунига қадар давом этади”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.
Шунингдек, Антонов Россиянинг Суриядаги ҳаракатлари мутлақо қонуний эканлигини яна бир бора таъкидлаб ўтди.