Россия президенти Владимир Путин ҳукумат ва бошқарув органларига чет эл давлатларига тегишли мулкларга “ўзаро тенглик принципи” бўйича банд солиш ҳуқуқини берувчи қонунни имзолади. Бу ҳақдаги маълумот ҳуқуқий ахборот порталида чоп этилди.

Қонун 2016 йилда кучга киради. У Россия судига хорижий давлатнинг ва мулкларининг юрисдикцион иммунитетини чеклаш имкониятини беради. Аммо бу иш чет элда Россия мулкига банд солинган тақдирда амалга оширилади.

Қонун лойиҳасини адлия вазирлиги ишлаб чиқди. Шу йилнинг июлида у ҳукумат комиссияси томонидан маъқулланиб, августда Давлат Думаси муҳокамасига киритилган эди. Қуйи палата уни 23 октябрь куни иккинчи ўқишда, Федерация Кенгаши эса 28 октябрь куни учинчи ўқишда қабул қилди.