Руминия бош вазири Виктор Понта истеъфога чиқади, дея хабар бермоқда Reuters.
Бу ҳақдаги қарор клубда рўй берган ёнғиндан сўнг бўлиб ўтган оммавий норозилик акцияларидан кейин қабул қилинган.

“Виктор Понта ўз лавозимидан воз кечмоқда. Бўлиб ўтган ҳодиса учун жавобгарликни кимдир ўз зиммасига олиши лозим эди. Бу жиддий иш ва биз вазиятни тезда ҳал қиламиз”, - деди ҳукмрон партия раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, 31 октябрга ўтар кечаси Руминия пойтахти Бухарест шаҳридаги тунги клубда ёнғин содир бўлган эди. Ўша вақтда клубда бўлганларнинг 150 нафарга яқини турли даражадаги куйиш ва ис газидан заҳарланиш жароҳатини олган. Вафот этганлар сони 32 нафарга етди. Фожиа муносабати билан мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинди.