Тошкентда бензин тақчиллиги кузатилмоқда, бунга объектив сабаб борми? (Фото+видео)

Иқтисодиёт 04 Ноябрь 2015 28086

Тошкент шаҳридаги автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида яна навбатлар вужудга келмоқда. Шу сабабдан эрта тонгдан АЁҚШ жойлашган кўчаларда тирбандликлар кузатилмоқда.

Kun.uz сайти ушбу масала юзасидан “Ўзнефтмаҳсулот” акционерлик компанияси билан боғланди. “Тошкент шаҳрига ҳар доимги меъёрда нефть маҳсулотлари етказиб берилмоқда, - деди компания вакили. - Бензин камайиб, нархи қимматлашиши тўғрисидаги шов-шувлар сабабли ҳайдовчилар захира яратиб олиш мақсадида навбатга туришмоқда”.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил сентябрь ойида (тахминан 17 сентябрда) эълон қилинган “Шов-шувлар ўринсиз” сарлавҳали хабарда ҳам “Ўзнефтмаҳсулот” акционерлик компанияси “тўлиқ ишонтириб” қуйидагиларни маълум қилган эди: “мамлакатимизда автобензин ва бошқа ЁММлар таъминоти бўйича муаммо йўқ, бўлмайди ҳам. Айни кунларда юзага келган мазкур муаммони зудлик билан ҳал этиш, камчиликларни бартараф этиш, аҳолини автобензинга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш юзасидан барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда ва вазият тез фурсатда ўнгланади...”

Бироқ айтиш мумкинки, компания вакили санаб ўтган сабабларнинг бугун пойтахтда кузатилаётган навбатларга дахли йўқдек. Зеро, узоқ кутиб шохобчага кириб келган кўпчилик ҳайдовчилардан биринчи навбатда юкхонани очиб, унда захира бензин солиш учун идиш бор-йўқлиги текширилмоқда. Гўёки ҳайдовчилар АЁҚШда қўшимча идишга бензин қуйилмаслигини билиб туриб ҳам шу каби “канистр-бачок” юкхонасида олиб юрадигандек. Бизнинг назаримизда, ҳайдовчиларнинг тонгги уйқуси, тиғиз иш вақтидан воз кечиб бензин захирасини жамғаришга истаги ҳам, имкони ҳам йўқ.

Юқорида айтиб ўтилган шов-шувлар ҳам ўз-ўзидан пайдо бўлгани йўқ. Ижтимоий тармоқлар, ўзаро суҳбатларда Тошкент шаҳридаги деярли ҳар бир АЁҚШ олдида узундан-узун навбатлар пайдо бўлгани тўғрисидаги гап-сўзлар, сурат ва видеотасвирлар муҳокама қилинмоқда. Бундан бохабар бўлган қайси ҳайдовчи хавотирга тушмайди, дея оласиз?

Шундан келиб чиқиб, соҳага масъул ташкилотлар бор айбни ҳайдовчиларга юклаб қўймасдан, масалага ижобий ечим топсалар, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 23047 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 11756 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 82370 Ўзбекистон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 975 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 745 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 426 Спорт
Turkish Airlines рейси йўловчиси комага тушиб, самолётда жон берди
19:58 842 Жамият
ФИФА йилнинг энг яхши мураббийлиги учун даъвогарлар номини эълон қилди
19:54 1796 Спорт
Нобель мукофотининг энг ёш совриндори Оксфорд университетига ўқишга кирди
19:50 1417 Жамият
Кўпроқ янгиликлар