Туркия ҳарбийлари Ироқ билан чегарада 15 нафар курд жангарисини йўқ қилди

Жаҳон 04 Ноябрь 2015 1555

Туркия ҳарбийлари Туркияда тақиқланган Курдистон ишчи партиясининг (КИП) 15 жангарисини мамлакатнинг жануби-шарқида, Ироқ билан чегара яқинидаги тўқнашувлар давомида йўқ қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди. Шунингдек, 2 нафар турк ҳарбийси ҳам ҳалоқ бўлган.

Агентлик маълумотларига кўра, ердаги операция 3 ноябрда Анқара Хаккарий вилоятидаги Доғлиқ туманида КИП жангарилари позицияларига авиазарбалар бергандан кейин амалга оширилган.

Курдларнинг асосий сиёсий ҳаракати – КИП ва Туркия ўртасидаги муносабатлар 20 июлда Суруч шаҳрида теракт содир бўлгандан кейин кескинлашиб кетди.

АҚШ КИПни террорчилик ташкилоти деб ҳисоблайди, бироқ Суриядаги курд исёнчилари Вашингтоннинг ИШИДга қарши курашдаги муҳим иттифоқчиси ҳисобланади. Турк аэродромлари АҚШ томонидан ИШИД позицияларини бомбардимон қилиш учун ишлатилади. Бу орада Анқара асосан Ироқ шимолидаги КИП позицияларига зарбалар бериб келади.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71469 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37194 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21549 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81238 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61917 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 813 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 612 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 609 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 265 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 553 Маданият
Кўпроқ янгиликлар