Туркиянинг Газиантеп шаҳрида ИШИД террорчи гуруҳининг 9 аъзоси ҳибсга олинди. Reuters агентлигининг маълум қилишича, улар Анқарадаги терактларни уюштиришда гумон қилинмоқда.

Ўтган жума полиция 2 кишини қўлга олган эди, бир неча кундан сўнг яна 7 киши уларга шерик бўлгани аниқланди.
“Гуруҳ аъзолари ёнидан гранаталар, портловчи моддалар ва қурол-яроғ топилди. Терактлардан мақсад парламент сайловларига тўсқинлик қилиш бўлган эди”, - маълум қилди маъмурият вакиллари.

Шунингдек, улар Истанбулдаги партия офисларидан бирига ҳужум уюштиришни режалаштиришда гумон қилинмоқда.
Айни пайтда улар Туркия жануби-шарқида суд қилинмоқда.