Украина Вазирлар маҳкамаси миллий интернет сегментида давлат домен ташкилотларига талаблар тўғрисидаги қарорни қабул қилди, дея хабар бермоқда «112 Украина».
Кучга кирган қарорга биноан, амалдор шахслар хизмат ёзишмаларини фақатгина .gov.ua ва .укр домен зоналарига жойлаштирилган электрон почта қутилари орқали олиб бориш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, мазкур қарор расмий сайтларнинг номланишига қўйилган талабларни ҳам мувофиқлаштириб, улар расмий рўйхатдан ўтган ташкилотнинг тўлиқ номи ёки қисқартмаси (аббревиатураси)га мос келувчи сўз ёхуд сўз бирикмасидан ташкил топиши лозимлиги белгиланди.