Шу кунгача йўқолиб кетган деб ҳисобланадиган, Уолт Дисней томонидан бундан 87 йил муқаддам суратга олинган мультфильм Британия кино институти архивидан топилди, дея хабар бермоқда Daily Mail.

«Сани ўз қўғирчоқлари билан» деб номланган мазкур анимацион фильм 1928 йилда тайёрланган бўлиб, унинг давомийлиги 6 дақиқани ташкил қилади. Унда бош қаҳрамон — Освальд лақабли қуёнча. Мазкур қаҳрамон Микки Мауснинг илк кўринишини тасвирлаган қаҳрамон сифатида эътироф этилади. Шунингдек Освальд Уолт Диснейнинг шахсан ўзи чизган илк мультқаҳрамон саналади.

Илгари мазкур картинанинг барча нусхалари йўқолгани қайд қилинганди. Тадқиқотчилардан бири фильмнинг ленталаридан бирини архивнинг бир қисмидан топиб олган.

Маълумотларга кўра, мазкур фильм қайта тикланиб, 2015 йилнинг 12 декабрида яна қайта омма эътиборига тақдим этилиши кутилмоқда.