Хитой Афғонистон пойтахти Кобулда 10 мингта арзон квартирага мўлжалланган турар-жой бинолари қурилишини молиялаштиради, деб хабар берди расмий манбаларга иқтибос келтирган ҳолда afghanistan.ru нашри.

Ушбу лойиҳа бўйича тегишли меморандум яқинда Кобулда бўлиб ўтган Афғонистон-Хитой музокаралари натижаларига кўра бошқа ҳужжатлар билан бирга имзоланди.

Афғонистон шаҳар ривожланиши вазирлиги маълумотларига кўра, бу Собиқ иттифоқ Афғонистонда амалга оширган шунга ўхшаш ташаббусидан кейин кўлами бўйича иккинчи рақамли уй-жой қурилиши лойиҳаси бўлади.

Хитой қурилиш дастури якунлангандан кейин ўз уйига эга бўлмаган кўплаб давлат хизматчилари ва ёш оилалар имтиёзли шартларда кредитга квартиралар сотиб олиш имкониятига эга бўладилар, деб айтди вазир Саид Саодат Мансур Нодирий.

Айни пайтда шаҳарларга кўчиб ўтаётган юз минглаб афғон оилалари ўзларига уй сотиб олишга моддий имкониятлари бўлмагани сабабли ижарага уй олишга мажбур бўлмоқдалар. Ушбу қурилиш лойиҳасининг амалга оширилиши мамлакатдаги уй-жой бозоридаги вазиятни яхшилашга имкон беради.