Хитой раиси Си Цзиньпин ва Тайвань президенти Ма Инцзю Сингапурда учрашадилар, деб маълум қилмоқда The Guardian нашри. Бу икки давлат етакчиларининг фуқаролик уруши якунланган 1949 йилдан бери биринчи учрашуви бўлади.

Тайвань раҳбари вакилининг таъкидлашича, икки етакчи “ҳар бир давлат масалалари бўйича фикр алмашадилар”. У, шунингдек, учрашувдан мақсад “икки давлат ўртасидаги тинчликни таъминлашдан” иборатлигини, бироқ ҳеч қандай келишув имзоланмаслиги ва ҳеч қандай қўшма баёнот берилмаслигини таъкидлаб ўтди.

Пекин ҳанузгача Тайванни ўзининг ҳудуди деб ҳисоблаб келади ва унинг ўз ҳудудига қўшилишини кутиб келади. Тайвань раҳбарининг кейинги йилда президентлик муддати ўз якунига етади, мамлакатдаги энг оммавий партия эса Хитойга нисбатан танқидий муносабат билдиради.