Хитойнинг Макао туманида саккиз рақамига ўхшаш чархпалак ишга туширилди. Traveller хабарига кўра, мазкур аттракцион Golden Reel номини олиб, стимпанк (замонавийликни тасвирловчи фантастика йўналишларидан бири) услубида бунёд этилди.

Маҳаллий казино ташаббуси билан қурилган чархпалак баландлиги 130 метр бўлиб, Studio City меҳмонхонасининг икки биноси ўртасига ўрнатилган.

Аттракцион 17та кабинадан ташкил топиб, ҳар бирига 10 киши сиғади. Саёҳатчилар 15 дақиқа давомида шаҳар манзарасидан баҳра олишлари мумкин.
Чипта нархи катталар учун 13, болалар учун эса 10 долларни ташкил этади.