Европага Ўрта Ер денгизи орқали етиб келган қочқинлар миқдори йил бошидан буён 750 минг кишидан ошиб кетди. Бу ҳақда БМТнинг қочқинлар иши бўйича олий комиссари Антониу Гутерреш Бош Ассамблеянинг 3-қўмитасидаги чиқиши чоғида айтиб ўтди.

“Январдан буён Европа қирғоқларига 750 млн киши келди. 3.4 мингдан ортиқ одам сувга ғарқ бўлди, қурбонлар сони об-ҳаво шароитларининг ёмонлашиши билан янада ўсмоқда”, - унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.

Унинг сўзларига қараганда, ҳар куни Греция қирғоқларига 6-8 минг киши келиб тушмоқда.