2015 йилда МДҲ темир йўллари орқали 14.8 млн йўловчи ва 1.4 млрд тонна юк олиб ўтилди

Ўзбекистон 05 Ноябрь 2015 1137

2015 йилнинг ўтган даврида МДҲ темир йўллари орқали 14.8 млн йўловчи ва 1.4 млрд тонна юк олиб ўтилди. Бу ҳақда МДҲга аъзо давлатлар темир йўл транспорти бўйича кенгашининг 63-йиғилишида айтилди.

Тадбир Тошкент шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Унга Россия темир йўллари раҳбари Олег Белозёров раислик қилмоқда.
Кун тартибида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, шунингдек, жорий йилнинг ўтган уч чорагига якун ясаш сингари масалалар бор.

Ўз навбатида, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбари Очилбой Раматов ўз чиқишида бугунги кунда мамлакатдаги темир йўллар узунлиги 6 минг км ни ташкил қилаётганини айтиб ўтди.
Бундан ташқари, республика Евросиё транспорт ҳудудида юк ва йўловчи ташишда муҳим ўрин тутиши алоҳида қайд қилиб ўтилди.

Кўпроқ янгиликлар