Германиянинг спорт кийимлари ва экипировкалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган Adidas компанияси 6 ноябрь кунини учта чизиқли костюмлар куни деб эълон қилди.

Мазкур акцияда исталган киши иштирок этиши мумкин. Бунинг учун ҳар бир иштирокчи ижтимоий тармоқлардаги ўз расмига #adidastracksuitday ҳэштегини ишлатган ҳолатда хабар жойлаштириши керак бўлади. Тадбир машҳур футболчи Франц Беккенбауэр шарафига 1967 йилда яратилган Franz Beckenbauer Tracksuit спорт костюмлари шарафига ўтказилади.

Маълумот учун, Adidas компанияси 1948 йилда Германияда фаолиятини бошлаган. Корхона спорт кийимлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, ҳозирги кунда Reebok, Rockport, Y-3, ва RBK & CCM Hockey компаниялари маҳсулотларини дистрибуция қилиш билан ҳам шуғулланмоқда.