Александр Лукашенко 2016 йил 1 июлдан Беларусь миллий валютаси қиймати ўзгариши ҳақидаги қарорни имзолади

Жаҳон 05 Ноябрь 2015 3770

Беларусь президенти Александр Лукашенко 4 ноябрда Беларусь миллий валютаси деноминация қилиниши (пул қиймати ўзгартирилиши) ҳақидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда Лукашенко матбуот хизмати маълум қилди.      

Ҳужжатга кўра, 2016 йил 1 июлдан мамлакат миллий валютаси – Беларусь рубли деноминация қилиниб, 2016 йилнинг 31 декабригача муомалада бўлган 2000 йилда чиқарилган пуллар 2009 йилда чиқарилган пулларга 10 минг рублга 1 рубль қийматида ўзгартирилади, яъни пул қиймати 10 минг марта камайтирилади.

Беларусь Миллий банкида таъкидланишича, “деноминация жараёни техник характерга эга бўлиб, беларусь рублининг харидорлик қобилияти, миллий валютанинг хорижий валюталарга курси, инфляция даражасига таъсир қилмайди”.

2016 йилнинг 1 июлидан товар ва хизматлар учун нархлар 1:10000 нисбатда қайта ҳисобланади. “100 минг рубль турган товар деноминациядан кейин 10 рублни ташкил қилади. Харидорларга янги ўзгаришларга осонроқ мослашишлари учун эски ва янги пул бирликлари параллел равишда 2016 йилнинг 31 декабригача муомалада бўлган вақтда барча хўжалик субъектлари иккита нарх – эски ва янги нархни кўрсатишлари керак бўлади. Шу қоида асосида ойлик маошлар, пенсиялар, банк ҳисоб рақамларида қолган пул маблағлари, корхона ва ташкилотларнинг балансларидаги маблағлар қайта ҳисобланади”, деб айтилди Беларусь Миллий банкида.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8721 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42747 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 68985 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40097 Lifestyle
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 31 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 299 Жаҳон
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2013 Жаҳон
Ўктам Барноев: Бухорода 500 дан ортиқ диний зиёрат қадамжолари бор
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 2858 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар