ПСЖ жамоасининг аргентиналик футболчиси Анхель Ди Мария “Реал”дан кетиш сабабини маълум қилди.

"Мен кўпроқ маблағ ишлаш учун “Реал”дан кетмадим. Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизликдан сўнг Мадридни тарк этиш хаёлимга ҳам келгани йўқ. Жамоа билан янги шартнома имзоламоқчи эдим, лекин улар буни исташмади.

Мен Мадридни "қора йўл" билан тарк этдим. Менинг трансферим учун таклиф қилинган 75 миллион евро миқдоридаги маблағ “Реал”нинг баъзи харажатларини қоплаш учун айни муддао эди.

Мен "Реал" билан муносабатларимиз бундай якунланишини истамагандим", — дея таъкидлади Ди Мария.