5 ноябрь пайшанба куни АҚШ Конгресси 2016 йилда Украинага ҳарбий ёрдам учун 300 миллион доллар ажратишни таъминлаш учун мамлакат мудофаа бюджетининг янгиланган версиясини қабул қилди.

Сенатда қайта кўриб чиқилиши режалаштирилган ҳужжатни 370 нафар қонун вакили ёқлади, 58 нафари эса қарши чиқди. Қонун лойиҳасининг бундан олдинги талқини президент Барак Обама томонидан рад этилган эди.

Натижада АҚШнинг 2016 йилда режалаштирилган ҳарбий харажатлари миқдори 5 млрд АҚШ долларидан 607 млрд АҚШ долларига қадар қисқартилди. Қисқартирилишга бир қанча мудофаа лойиҳалари кирди, аммо Украинага ажратиладиган ҳарбий ёрдам сақлаб қолинди.

Қонун лоийҳасининг қайта кўриб чиқилишида Американинг “Атлас-5” ракетаси ишлатилишида зарур бўлган Россиянинг “Энергомаш” компаниясида ишлаб чиқилган РД-180 двигателларини сотиб олиш ҳам сақланиб қолди.