АҚШ Суриядаги ИШИД гуруҳини Асад вақтида йўқ қилиб бўлмайди, деб ҳисобламоқда

Жаҳон 05 Ноябрь 2015 2993

Сурияда ҳокимият тепасида президент Башар Асад бор экан, мамлакат ҳудудидаги ИШИД террорчилик гуруҳини йўқ қилиб бўлмайди, деб ҳисобламоқда АҚШ. Бу ҳақда АҚШ Конгресси қуйи палатасининг ташқи ишлар қўмитасида АҚШ давлат котибининг Яқин Шарқ масаласида ёрдамчиси Энн Паттерсон айтиб ўтган.

Йиғилишда Паттерсоннинг саволларга берган жавобларидан шу нарса аён бўлдики, айни дамда АҚШ учун ИШИД ва “Асад” сўзлари икки хил маъно англатмайди. Улар мамлакат учун бир хил аҳамиятга молик тушунчалардир. Вашингтоннинг ҳисоблашича, Асад режими барқарор бўлиб турган бир пайтда мамлакатдаги ИШИДни йўқ қилиб бўлмайди. Сурия мухолифати билан эса қайсидир маънода бу ишни балки уддалаш “мумкин бўлар”.

Паттерсон, шунингдек, АҚШ Россия ва Эрон Дамашқни қўллаб-қувватлашларига қарши ўлароқ уларга қарши босим ўтказишга ҳаракат қилаётганини ҳам алоҳида таъкидлади. Шу боис вазиятдан келиб чиқилса, Суриядаги амалдаги тузум мамлакатдаги экстремистларнинг ўзларига янги ҳамкор топишларига ёрдам беради, деб қўшимча қилган сиёсатчи.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56198 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5547 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113058 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11020 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21207 Ўзбекистон
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:04 1928 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 559 Жамият
Фото: Америка нашрлари Трампни ку-клукс-клан тарафдори сифатида тасвирлади
11:50 666 Жаҳон
Фото: Улуғнорнинг антиқа «Қўзивой» тарвузи
11:40 2131 Жамият
Фоторепортаж: Фарғона вилоятида ноқонуний чиқиндихоналарга барҳам берилмоқда
11:30 847 Жамият
Кўпроқ янгиликлар