"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер "Бавария"дан учралган йирик мағлубиятдан (1:5) кейин журналистлар билан гаплашди.

"Биринчи навбатда "Бавария"га қойил қолиш керак. Биз эса унинг вазифасини ҳимоядаги ожиз ўйин билан анча осонлаштириб бердик. Агар бугунгидек ўйнайдиган бўлсак, боши берк кўчага кириб қолишимиз турган гап.

Шундай ҳолатда ҳам бизда кейинги босқичга чиқиш учун назарий имконият сақланиб қолмоқда. Лекин бу ўйинимиз билан гуруҳдан чиқишга лойиқ эмасмиз.

"Бавария" "Олимпиакос" билан ҳам бугунгидек ўйнаса, албатта ғалаба қилади. Лекин бизда ЕЧЛдаги иштирокни давом эттиришга бўлган умид жуда кам. Энди биз АПЛ ўйинларига жиддий эътибор билан қарашимиз керак бўлади.

Биз ҳақиқатга тик боқмоғимиз лозим. Энди бу ўйинни тезроқ унутишга ҳаракат қиламиз. Чунки ундан ҳеч қандай ижобий жиҳат олиш мумкин эмас.

Биз ҳақиқатга тик боқмоғимиз лозим. Бугун муносиб ўйин намойиш эта олмаганимизни тан оламиз.

Биз реал имкониятлар билан ҳисоблашиладиган дунёда яшаймиз", - дейди Венгер.