Баҳрайн ташқи ишлар вазири Ҳолид ибн Аҳмад ал Халифа ўтказилган махсус операция давомида “Эрон террорчилик ташкилотларига алоқадорликда” гумонланган 47 нафар террорчилик гуруҳи аъзоларининг ҳибсга олинганлиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, қўлга олинган шахслар мамлакат ҳудудида теракт уюштиришга тайёргарлик кўришган. Ташқи ишлар вазирлигида таъкидланишича, теракт “яқин орада содир этилиши кўзда тутилган”.

Аввалроқ мамлакат бош вазири хавфсизлик доирасида ташкил этилган анжуманда араб давлатлари ўртасида Эроннинг хатти-ҳаракатларини “Ироқ ва Шом ислом давлати” террорчилик ташкилотининг ҳаракатларига менгазган эди.