Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида Nexia русумли автомашина ичидан қарийб 5.4 млн сўм ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда “Огоҳ” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, Азизбек исмли йигит кечки пайт кўчалардан бирида қаровсиз қолдирилган машина турганини кўриб, унинг ичига кирган ва у ердаги 5.4 млн сўм пулни ўғирлаб, воқеа жойини тарк этган.

Ўғри тез орада қўлга олинди.