Бишкекда Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида делимитация ва демаркация бўйича музокаралар бошланди. Бу ҳақда 24.kg агентлиги хабар бермоқда.
Айтилишича, бугун Бишкекка Қирғизистон ҳукуматининг таклифи билан Тожикистоннинг бош вазир ўринбосари бошчилигидаги делегацияси ташриф буюрган.

Учрашувда баҳсли участкаларда қайта чегаралаш ва чегараларни қайтадан белгилаш масалалари кўриб чиқилади. Хусусан, Тожикистонга 12 га чегараолди ҳудудларини ўтказиш масаласи юзасидан фикр алмашилади. Барча баҳслар маҳаллий босқичда ҳал қилиниши кўзда тутилмоқда.

Ўз навбатида, Қирғизистон Тожикистондан юқоридагига тенг участкаларни олишга умид қилмоқда. Гап Қирғизистоннинг Кўктош қишлоғи ичида жойлашган Даҳма номли қишлоғи ҳақида кетмоқда. У расман Тожикистонга қарайди.