Ботир Кудратходжаев Сурхондарё вилоятига прокурор этиб тайинланди

Ўзбекистон 05 Ноябрь 2015 8544

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2015 йил 31 октябридаги буйруғи билан Ботир Бахромович Кудратходжаев Сурхондарё вилоят прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар берди.

Б. Кудратходжаев 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1997 йилда Тошкент Давлат юридик институтини тамомлаган. У фаолиятини ўша йили Ҳарбий прокуратура кадрлар бўлими иш юритувчиси вазифасидан бошлаб, 2000 йилдан Фарғона ҳарбий прокуратураси терговчи-криминалисти, 2001 йилдан Тошкент ҳарбий округ ҳарбий прокуратураси катта терговчиси, бўлим ҳарбий прокурори лавозимида меҳнат қилди.
2003 йилдан Ўзбекистон Ҳарбий прокурорининг кадрлар бўйича ёрдамчиси, 2004 йилдан Фарғона ҳарбий прокурорининг ўринбосари ва 2006 йилдан Ўзбекистон Ҳарбий прокурорининг катта ёрдамчиси лавозимларида фаолият олиб борди.

2010-2012 йилларда Шарқий ҳарбий округ ҳарбий прокурори, 2012-2014 йилларда Ўзбекистон Республика Ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
2014 йилдан шу пайтгача Сурхондарё вилоят прокурори вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият олиб борган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31762 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17659 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 68697 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58220 Жамият
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 2823 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9053 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Кўпроқ янгиликлар