Британия ортидан Нидерландия ҳам Шарм-аш-Шайхга парвозларни бекор қилди

Жаҳон 05 Ноябрь 2015 1747

Нидерландлар Шарм-аш-Шайхга белгиланган парвозларни тўхтатди, дея эълон қилди Голландия Хавфсизлик ва адлия вазирлиги вакили. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда. Унинг сўзларига кўра, мазкур қарор Россиянинг «Когалимавиа» авиакомпаниясининг AIrbus A321 йўловчи лайнери ушбу ҳудудда ҳалокатга учрагани, шунингдек, британ ҳукуматининг Шарм-аш-Шайх шаҳрига парвозларни бекор қилиш тўғрисидаги тавсиясидан сўнг қабул қилинди.
Бекор қилиш тўғрисидаги қарор энг камида 8 ноябрга қадар амалда бўлади, деди голланд ҳукумати вакили.

4 ноябрь куни Британия бош вазири маъмурияти Россиянинг A321 самолёти ҳаво кемаси бортига ўрнатилган портловчи ускунанинг ҳаракатга келиши оқибатида ҳалокатга учрагани тўғрисидаги тахмин инкор этилмаётгани ҳақида маълум қилган эди.

Шу муносабат билан британ ҳукумати Шарм-аш-Шайх аэропортидаги Британия пунктларидан барча парвозларни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилди, шунингдек, ўз фуқароларини зарурат туғилмаган тақдирда, Синай устидан учиб ўтмасликка чақирди.
Аввалроқ эса Миср Фуқаро авиацияси вазири Синай яримороли осмонида А321 самолёти ҳалокатига сабаб бўлган далиллар ҳамон топилмаганини хабар қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 31 октябрь куни Россиянинг "Когалимавиа" авиакомпаниясига тегишли Airbus-321 лайнери парвозга кўтарилгандан 23 дақиқа ўтиб радарлар экранидан йўқолган эди. Мазкур самолёт бортидаги 217 нафар йўловчи ва етти нафар экипаж аъзосининг барчаси ҳалок бўлган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 32636 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13099 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 87457 Ўзбекистон
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 9 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 192 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1042 Жаҳон
Барселонадаги теракт қурбонлари ҳақида илк маълумотлар
21:50 2142 Жаҳон
Солиқ тўламасдан қарздор бўлиб юрган санъаткорлар рўйхати эълон қилинди
Кўпроқ янгиликлар