Дарио Срна УЕФАнинг "А" тоифали мураббийлик дипломини қўлга киритди

Спорт 05 Ноябрь 2015 992

4 ноябрь куни Донецкнинг "Шахтёр" клубининг хорватиялик легионери Дарио Срна УЕФАнинг "А" тоифали мураббийлик дипломига эга бўлди. 

Имтиҳонлар октябрь ойининг охирларида топширилган эди, бироқ "Шахтёр" футболчиси Вячеслав Шевчук ва Дарио Срна расмий ўйинлар билан банд бўлгани туфайли дипломни энди қабул қилиб олишди.

"Шахтёр" жамоасининг 33 ёшли сардори "кончилар" сафига 2003 йилда келиб қўшилганди.

У шу вақтгача клуб сафида 470та ўйин ўтказган ва 46та гол урган.

Бироз олдинроқ, Срна Евро-2016 турниридан кейин Хорватия терма жамоасидан кетиши ҳақида маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввалроқ ўзбекистонлик Максим Шацких ҳам мураббийлик дипломига эга бўлган эди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20371 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49455 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1836 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 902 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 2361 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1574 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2467 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2697 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 3923 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3756 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар