ЕЧЛнинг 4-тури, F гуруҳи: "Арсенал" "Бавария"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Спорт 05 Ноябрь 2015 3609

4 ноябрь оқшомида Европа чемпионлар лигасининг 4-тури учрашувлари ўтказилди. "F" гуруҳи етакчиси "Бавария" ўз майдонида "Арсенал"ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Мюнхенликларнинг 5та голига "канонирлар" бир марта жавоб қайтара олишди. Ушбу ғалабадан кейин Гвардиола шогирдлари ўз очколарини 9тага етказишди.

Грециянинг "Олимпиакос" жамоаси ҳам ўз ўйинида, 1 киши кўп бўлиб ҳаракат қилган ҳолда, ўйиннинг сўнгги дақиқаларида урилган гол эвазига ғалаба қозониб, шунча очкога эга бўлиб турибди.

"Арсенал" назарий максимум жиҳатидан плей-офф имкониятига эга. Венгер шогирдлари кейинги турларда йирик ҳисобларда "Динамо Загреб" ва "Олимпиакос"ни мағлуб этишлари ва ўз навбатида "Бавария" грекларни мағлубиятга учратишлари керак.

ЕЧЛ, "F" ГУРУҲИ, 4-ТУР

Бавария Германия – Арсенал Англия 5:1 (3:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 10 Левандовски, 2:0 – 29 Мюллер, 3:0 – 44 Алаба, 4:0 – 55 Роббен, 4:1 – 69 Жиру, 5:1 – 89 Мюллер. 
Бавария – Нойер, Лам, Алаба, Боатенг (Бенатия, 68), Алькантара, Мартинес, Хаби Алонсо, Дуглас Коста, Коман (Роббен, 55), Левандовски (Видаль, 71), Мюллер.
Арсенал – Чех, Мертесакер, Габриэл, Монреаль, Дебюши, Ўзил, Коклен, Кэмпбелл (Гиббс, 59), Касорла (Чемберс, 87), Санчес, Жиру (Ивоби, 85).
Огоҳлантиришлар: Ўзил (12), Кэмпбелл (24).

 

Олимпиакос Греция – Динамо Загреб Хорватия 2:1 (0:1, 2:0)

Голлар: 0:1 – 21 Хожич, 1:1 – 65 Пардо, 2:1 – 90 Пардо. 

Олимпиакос – Роберто, Сиовас, Ботиа (да Кошта, 51), Масуаку, Элабделлауи, Фортунис, Касами (Финнбогасон, 81), Эрнани (Пардо, 64), Миливоевич, Себа, Идейе.
Динамо Загреб – Эдуарду, Таравель, Пиварич, Мэцел, Гонсалу Сантуш, Антолич, Рог, Фернандес (Муса, 88), Машаду, Пьяца (Сигали, 80), ХоЖич (Энрикес, 57).
Огоҳлантиришлар: Рог (13), Пиварич (28), Гонсалу Сантуш (53), Машаду (69).
Четлатиш: Пиварич (79).

Кўпроқ янгиликлар