Еврокенгаш (ЕК) Евроҳудуд ЯИМ ўсиш ҳажмининг 2017 йилда 1,9 фоиз, 2016 йилда эса 1,7 фоизга ортишини башорат қилмоқда, дейилади Еврокенгашнинг сўнгги ҳисоботида.

Бу 2017 йил учун эълон қилинган биринчи башоратдир. 2016 йилги баҳолар эса 2015 йил 5 майдаги башоратдан 0,1 фоизга камайган.

Инфляция бўйича башоратлар ўзгаришсиз қолган, 2015 йилда Евроҳудудда истеъмол нархлари индекчи 0,1 фоиз даражасида қолиши кутилмоқда. Бироқ ЕКнинг 2016 йилдаги баҳосини жиддийгина пасайтирди – 1,5 фоиздан 1,0 фоизгача.

Шунингдек, Еврокенгаш 2015 йилда АҚШ ЯИМнинг пасайишини башорат қилди. Еврокенгаш жорий йилда АҚШ ЯИМ ҳажмининг 2,6 фоизга ўсишини кутмоқда. Аввалроқ эса Еврокенгаш АҚШ ЯИМ ўсиш ҳажмини 2015 йилда 3,1 фоизни ташкил этишини тахмин қилган эди.