Facebook фойдаланувчилари сони 1,5 миллиард нафардан ошди

Жамият 05 Ноябрь 2015 1164

2015 йилнинг учинчи чорагида Facebook ижтимоий тармоғидаги аккаунтлар сони 60 миллионтага ошди. 30 октябрь ҳолатига кўра, дунё миқёсида 1,55 миллиард фойдаланувчи мазкур ижтимоий тармоқда ўз саҳифасини очган, дея хабар бермоқда ВВС телеканали 5 ноябрь куни компания маълумотига асосланган ҳолда. Мазкур кўрсаткич ҳар ойда ошиб бормоқда.

Интернетга кирган америкаликларнинг 20 фоиз вақти Facebook ва Instagram учун сарфланмоқда, дея тасдиқламоқда компания маъмурияти. Сентябрь ойида мобил қурилмалар орқали ижтимоий тармоқларда мулоқот қилган фойдаланувчилар сони 27 фоизга ортиб, 894 миллион нафарни ташкил этди.
“Ўртача ва узоқ муддатли истиқболда Facebook ва Instagram ўзаро рақобат қилмайди, деб ҳисоблаймиз.

Биз бошқа оммавий ахборот воситалари билан рақобатга киришамиз”, - деди компаниянинг бош операцион раҳбари Шерил Сандберг Reuters агентлигига.
2015 йилнинг учинчи чорагида компания даромади 2014 йилнинг худди шу даврига нисбатан 45,4 фоизга ортиб, 4,3 миллиард долларга етди. Ўз навбатида, харажатлар миқдори ҳам 68 фоизга ортиб, 3 миллард долларни ташкил этди.

“Ўсиш барча йўналишлар бўйича кузатилмоқда”, - деди Сандберг.
Facebook ижтимоий тармоғига 2004 йилнинг 4 февралида Марк Цукерберг ва унинг Гарвард университетида таҳсил олган уч хонадоши томонидан асос солинган. 10 йил давомида Facebook дунёдаги энг йирик ижтимоий тармоққа айланди.
Instagram —сурат ва видеороликларни бепул алмашиш учун ташкил этилган мобил илова. 2012 йилнинг апрел ойида Instagram Facebook компанияси томонидан сотиб олинган.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70630 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36899 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21315 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80573 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61739 Жамият
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 131 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 814 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 513 Жаҳон
Франсуа Олланд сиёсатдан кетмаслигини маълум қилди
23:22 / 23.08.2017 340 Жаҳон
1000 долларгача бўлган давлат харидлари энди тўғридан-тўғри шартнома орқали амалга оширилади
23:06 / 23.08.2017 4782 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар