Финляндия миграция хизмати ноябрь ойи давомида афғонистонлик қочқинларни қабул қилишнинг янгиланган қоидаларини чоп этишни режалаштирмоқда. 4 ноябрда хизмат томонидан тарқатилган хабарда айтилишича, бу қоидалар Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни баҳолашга асосланади.

Миграция хизмати маълумотларига кўра, жорий йил бошидан Финляндияга 25,3 мингдан кўпроқ муҳожир келган. Муҳожирларнинг асосий қисмини ироқликлар – 17 минг нафарни, афғонистонликлар эса 2 мингдан кўпроқни ташкил қилади. Яна 2 мингга яқин Сомали фуқаролари ҳам бор. 2014 йилда Финляндия 4 мингга яқин одамни қабул қилган.

Октябрда ироқлик ва сомалилик қочқинларни қабул қилишнинг қоидалари янгиланган эди – уларга қочқин мақоми бериш қатъийлаштирилди. Бу шу билан боғланганки, фин ҳукуматининг баҳолашича, бу давлатлардаги баъзи ҳудудлар яшаш учун етарлича хавфсиз ҳисобланади.

Финляндия ИИВ маълумотига кўра, мамлакатга йил охиригача 30-35 минг нафар бошпана сўровчилар келиши мумкин.