Франция ҳукумати ИШИД террорчиларига қарши курашга ўз флотининг флагман авиаташувчи кемаси “Шарль де Голль” бошчилигидаги жанговор гуруҳни юбормоқда.

Ушбу қарор Франция президенти Франсуа Олланднинг Сурия ва Ироқдаги вазият бўйича мудофаа кенгаши билан учрашувида қабул қилинди, деб маълум қилинди Елисей саройи сайтида.

Олланд Сурия ихтилофини сиёсий йўл билан ҳал қилиш муҳимлиги ва Франция Башар Асад бошчилигидаги Суриянинг келажагини кўрмаётганини таъкидлаб ўтди.