Мексика ҳукумати расмий вакили Эдуардо Санчес Олий суд томонидан марихуананинг қонунийлаштирилиши ҳақида чиқарилган қарорга муносабатини билдирди.

Санчес бу қарор фақат 4 нафар шахсга нисбатан чиқарилганини айтиб ўтган.

Ўз навбатида, Мексика президентининг маслаҳатчиси Умберто Кастильехос томонидан маълум қилинишича, суд қарори фақат алоҳида ҳолларда, гиёҳванд моддларни мамлакат бўйлаб тарқатмасликни назарда тутган ҳолда амал қилади.

Бироз олдинроқ, Мексика олий суди марихуанадан шахсий мақсадларда фойдаланишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини тасдиқлаганди.