Жаҳон банки Украинадаги йўлларни тиклаш учун 560 млн долларлик кредит ажратилишини кўзда тутувчи учинчи лойиҳани маъқуллади. Бу ҳақда 4 ноябрда Украина инфратузилмаси вазири Андрей Пивоварский маълум қилди.

“Жаҳон банки Украинадаги М-03 (Киев-Харьков трассаси) автомобиль йўлини тиклаш учун 560 млн долларлик учинчи лойиҳани маъқуллади”, деб ёзди Пивоварский. фейсбукда.

Аввалроқ 2 сентябрда Украина ҳукумати йўл соҳасини ривожлантириш учун Жаҳон банкининг 560 млн долларлик кредитини жалб қилиш бўйича лойиҳани маъқулллаганди.

Кредит Халқаро реконструкция ва тараққиёт банки томонидан тақдим қилинади.

Йўллар биринчи тоифадаги йўллар стандартлари бўйича модернизация қилинади: бу 4 та ҳаракатланиш полосаси ва юқори хавфсизлик даражасига эга, жумладан йўлнинг ўртасида тўқнашувлардан сақловчи тўсиқ ва зарур жойларда йўл четларида тўсиқлар бўлган автомагистраль бўлади.