2015 йилнинг сўнгига қадар Канада 25 минг нафар қочқинни қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат фуқаролик сўроқлари ва иммиграция вазири Жон Маккалам хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, 4 ноябрь куни расмийлаштирилган ва ишга тушган либерал ҳукумат вазири Жастин Трюдо ўзининг сайловолди каманиясида берган ваъдаси устидан чиқиши керак. Унинг бу сўзларига жавобан бош вазир 25 минг нафар қочқинни мамлакатда қабул қилинишига ваъда берган.

Вазирнинг маълум қилишича, қочқинларни қабул қилиш иши билан мамлакат мудофаа вазирлиги шуғулланади. Либераллар 19 октябрда мамлакатда бўлиб ўтган парламент сайловларидан олдин суриялик қочқинларни ҳарбий-транспорт авиацияси ёрдамида олиб келишни таклиф қилишган эди.