Канаданинг янги бош вазири Жастин Трюдо ҳукуматига кирган 30 вазирнинг ярми аёл, ярми эркаклардир. Бу ҳақда ҳукумат раҳбари чоршанба куни мамлакат ва Британия монархи Елизавета II га содиқлик қасамёдини қабул қилганида хабар берди.

Асосий лавозимларни либераллар ва Трюдонинг сафдошлари эгаллади. Жумладан, Ральф Гудейл жамоат хавфсизлиги ва фуқаро мудофааси вазири этиб тайинланди. Стефан Дион ТИВга раҳбар бўлди. Скот Брайсон ғазначилик кенгаши раисига айланди.

Собиқ фазогир Марк Гарно молия вазири этиб тайинланди. Жастин Трюдонинг эски дўсти Доминик Леблан ҳукмрон Либерал партия раисига айланди.