"Реал" жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема Москванинг собиқ футболчиси Матье Вальбуэнага шантаж қилганликда гумонланиб, 4 октябрь бутун тунни полиция маҳкамасида ўтказди, деб хабар қилмоқда AP агентлиги.

Шантажчилар айни дамда “Лион” жамоасида тўп сурувчи Вальбуэнага шахсий видеоларини оммалаштиришни пеш қилишиб, пул талаб этишган.

Полиция ушбу жиноят юзасидан пул тўлаш жараёни чора-тадбирлари доирасида олиб борган текширувлари натижасида телефон суҳбати давомида Карим Бензема номи тилга олинганининг шоҳиди бўлишган. Аввалроқ Франция полицияси яна бир француз футболчиси Жибриль Сиссени шу иш юзасидан сўроқ қилишган ва озод этишган эди.

Вальбуэна ўз фаолтиятининг кўп қисмини "Марселе"да ўтказган. У 2014/15 йил мавсумида Москванинг “Динамо” шарафини ҳимоя қилган. Сўнгра ўз ватанига қайтиб, "Лион" билан узоқ муддатли шартнома имзолаган эди.