Айни вақтда "Порту" жамоаси дарвозабони ҳисобланадиган Икер Касильяс ЕЧЛнинг 4-тури доирасида 4 ноябрь куни "Маккаби"га қарши ўтказилган ўйиндаги ғалаба (3:1) эвазига яна бир рекорд қайд этди.

Эндиликда, "Реал"нинг собиқ дарвозабони ҳисобида ЕЧЛ доирасидаги ўйинларда қозонилган 91та ғалаба мавжуд. Бундан олдинги энг яхши кўрсаткич "Барселона"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Хавига тегишли эди (90та ғалаба).

Қайд этиш керакки, бундай рўйхатда "Реал"нинг яна бир собиқ футболчиси Рауль Гонсалес ўрин эгаллаган. Учинчи ўриндаги Раул "Реал" ва "Шальке" жамоаларидаги иштироклари орқали ЕЧЛда 79 марта ғалабали ўйин ўтказган.

Кейинги ўринларда Райан Гиггз ("МЮ", 74та ўйин) ва Криштиану Роналду ("МЮ" ва "Реал", 73та ўйин) номларини кўриш мумкин.