Кэти Перри мусиқа соҳасидаги аёллар орасида энг кўп пул ишлаб топадиган қўшиқчи экани маълум бўлди. Бу ҳақда Форбс журналида келтирилган.

Журналнинг билдиришича, ушбу қўшиқчининг даромадлари 2015 йилда 135 млн долларга тенг бўлган.

Нашр томонидан маълум қилинишича, Перри хоним бу натижага Prismatic World Tour турлари эвазига эришган. Қўшиқчи ўтган йилда шу тур доирасида 126та шаҳарда концертлар берган ва ҳар бир концертидан ўртача 2 млн доллардан даромад кўрган.

Форбс рейтингида иккинчи ўринни Тейлор Свифт эгаллаган (80 млн доллар).

Учинчи ўринда эса Fleetwood Mac. гуруҳи жойлашган. Бу гуруҳнинг 2015 йилдаги даромадлари 59,5 млн долларни ташкил қилган.