Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Американинг Kraft Heinz компанияси еттита заводини ёпиш тўғрисида эълон қилди, дея хабар бермоқда Associated Press.
Қайд этилишича, Шимолий Америкадаги заводлар ёпилади.

Хабарда келтирилишича, бунинг натижасида 2,6 минг киши ишдан бўшатилади.
Аввалроқ Kraft Heinz корпорацияси АҚШ ва Канадада 2,5 минг ишчини бўшатиши тўғрисида хабар қилинган эди. Ишдан бўшатишлар компания харажатларини қисқартириш дастури асосида амалга оширилмоқда.

Маълумот учун, Американинг кетчуплари билан машҳур озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Heinz (Ҳайнц) компаниясига 1903 йилда асос солинган. 2015 йилнинг март ойида 1903 йилда асос солинган яна бир Kraft Foods Inc. компанияси билан бирлашиб, ягона The Kraft Heinz Company корпорацияси ташкил этилди. Heinz акционерлари назорат пакетининг 51 фоизига эга бўлди.

Компания кетчуп, соуслар, тузламалар, шўрвалар, музлатилган маҳсулот ва бошқалар ишлаб чиқаради. Heinz АҚШ кетчуп бозорининг 60 фоизини эгаллаган, дунёнинг 50 мамлакатида эса иккинчи ўринда туради. Компанияда 37,500 киши (2005 йилги маълумот) меҳнат қилади.