Кремль АҚШ ва Британиянинг А321 ҳалокати ҳақидаги версияларини “спекуляция” деб атади

Жаҳон 05 Ноябрь 2015 3392

А321 лайнерининг ҳалокати ҳақида тахминлар илгари суриш терговга ярашади, бошқалар эса фақат текширилмаган ахборотни ёки қуруқ спекуляцияларни баён қилмоқда. Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков айтиб ўтди.

“Биз илгари ҳам айтган эдик, яна бир бора такрорлаймиз: бўлиб ўтган воқеанинг сабаблари юзасидан версияларни фақат тергов илгари сурса бўлади. Лекин улар ҳозирча ҳеч қандай баёнотлар бермади. Бошқа баёнотлар эса текширилмаган ахборот ёки спекуляция характерига эгадир”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.

“Агарда улар жиддийроқ маълумотларга эга бўлсалар, уларни терговга тақдим этишига умид қиламиз”, - қўшимча қилди Песков.

Кўпроқ янгиликлар