KUN.UZ дайжести: 5 ноябрда рўй берган энг қизиқарли хабарлар

Жаҳон 05 Ноябрь 2015 4258

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 5 ноябр куни рўй берган энг қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Японияда дори воситалари дронлар орқали етказиб берилиши йўлга қўйилади>>

Японияда 2018 йилдан бошлаб дори воситаларини учувчисиз дронлар орқали етказиб бериш масаласи кўриб чиқилмоқда, дея хабар беради Nikkei.

Ҳиндистонлик адиба эътироз тариқасида ўзига топширилган мукофотни қайтариб берди>>

Ҳиндистонлик ёзувчи, Букер мукофоти совриндори Арундати Рой 1989 йили энг яхши сценарий учун берилган давлат мукофотини диний бағриторликка эътироз рамзи сифатида қайтариб берди. Бу ҳақда Indian Express нашри ёзмоқда.

NASA Марсга учишни истовчилардан ҳужжат қабул қилишни бошлайди>>

NASA Марсга парвозни амалга оширишга тайёргарлик миссияси доирасида “қизил сайёра”га учишни истовчилардан ариза қабул қилиш санасига ойдинлик киритди. Анкеталар жорий йилнинг 14 декабридан 2016 йилнинг февраль ойи ўрталарига қадар давом этади.

Ҳиндистоннинг Micromax Mobile компанияси энг кучли смартфон ишлаб чиқармоқчи>>

Ҳамёнбоп смартфонлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Ҳиндистоннинг Micromax Mobile компанияси ўзини кучли смартфонлар ишлаб чиқаришда синаб кўрмоқчи. Компания ўзининг амалдаги брендига алоҳида бўлган янги Yu Yutopia номли смартфон ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи.

АҚШда 86 ёшли кекса аёл ўзини ўғирлаб кетган уч ўсмирнинг қўлидан қутула олди>>

АҚШнинг Вашингтон штатида қотиллик амалга ошириш мақсадида одам ўғирлаш айби билан уч ўсмир ҳибсга олинди. Ўсмирлар Кеневик шаҳрида Хезел Абель исмли 86 ёшли кампирни ўз уйидан ўғирлаб, аёлни ўз автомобили юкхонасида Орегон штатига олиб кетишган. 

Ўзини итга ўхшатган бузоқча ижтимоий тармоқлар “юлдузи”га айланди>>

Ўзини ит деб тасаввур этувчи бузоқча Голиаф ижтимоий тармоқларнинг қаҳрамонига айланди, деб хабар бермоқда CountryLiving.com. Унинг эгаси Шейли Хаббс деган аёл. Бузоқча бир кунлигида аёл уни топиб олган.

Навоий вилоятида бир оилада тўрт қизалоқ туғилди>>

Яқинда Фарғона вилоятида бир йўла тўрт эгизак туғилгани ҳақида хабар берилган эди. Худди шундай қувончли воқеа Навоий вилоят перинатал марказида ҳам рўй берди.

Реактив ранецларга эга пилотлар A380 самолёти ёнидан учиб ўтишди>>

Швейцариялик учувчи Ив Росси ва унинг шогирди, парашютчи Винс Реффет қанот шаклидаги реактив ранец таққан ҳолда Airbus A380 йўловчи самолёти яқинидан учиб ўтишди. 

Америка полицияси 13 йил олдин йўқолган болани топди>>

Америка полицияси 13 йил аввал йўқолган болани топди. CNN телеканали маълумотига кўра, болакай ўз отаси томонидан ўғирланган.

"Монополия" ўйини 80 ёшга кирди>>

2015 йилда "Монополия" ўйини ўзининг 80 йиллигини нишонламоқда. Аслида ўйин 1933 йилда америкалик муҳандис Чарльз Дарроу томонидан ўйлаб топилган. Вақт ўтгани сари ўйин оммалашиб, 1973 йилдан "Монополия" бўйича жаҳон чемпионати ҳам ўтказила бошланди. Ўйин дунёнинг 47 тилига ўгирилиб, 114 мамлакатда савдога чиқарилди.

Facebook фойдаланувчилари сони 1,5 миллиард нафардан ошди>>

2015 йилнинг учинчи чорагида Facebook ижтимоий тармоғидаги аккаунтлар сони 60 миллионтага ошди. 30 октябрь ҳолатига кўра, дунё миқёсида 1,55 миллиард фойдаланувчи мазкур ижтимоий тармоқда ўз саҳифасини очган, дея хабар бермоқда ВВС телеканали 5 ноябрь куни компания маълумотига асосланган ҳолда. Мазкур кўрсаткич ҳар ойда ошиб бормоқда.

Кэти Перри мусиқа соҳасида энг кўп ҳақ оладиган аёллар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади>>

Кэти Перри мусиқа соҳасидаги аёллар орасида энг кўп пул ишлаб топадиган қўшиқчи экани маълум бўлди. Бу ҳақда Форбс журналида келтирилган.

Теннисчи Серена Уильямс телефонини ўғирлаган ўғрини тутиб олди>>

Аёллар тенниси ассоциацияси рўйхатида биринчи ўринда қайд этилган Серена Уильямс телефонини ўғирлаб кетган ўғрини ушлашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда 34 ёшли америкалик спортчи ўз Instagram саҳифасида хабар берган.

АҚШда Линкольннинг қўлёзмалари ким ошди савдоси орқали 2,2 млн долларга сотилди>>

АҚШнинг 16-президенти Авраам Линкольнга тегишли бўлган қўлёзмалар Нью-Йоркда ким ошди савдосига қўйилди ва 2,213 млн долларга сотилди. Бу ҳақда Heritage Auctions савдолар уйига асосланиб, РИА Новости хабар берган.

Окленд аэропортида хака рақси. Янги зеландиялик регбичилар шундай кутиб олинди>>

Регби бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Янги Зеландия терма жамоаси Окленд халқаро аэропортида кенг спорт жамоатчилиги томонидан тантанали равишда кутиб олинди.

Погребняк автомобилни маст ҳолда бошқарганида қўлга тушди>>

Москванинг "Динамо" жамоаси ҳужумчиси Павел Погребняк автомобилини маст ҳолатда бошқаргани учун полиция томонидан ҳибсга олинган. Бу ҳақда "Моска" янгиликлар агентлиги хабар тарқатган.

Хитойда Apple ҳимоясини бузиб, iPhone 6'га қўшимча хотира ўрнатиш хизмати йўлга қўйилди>>

Хитойдаги бир нечта дўконлар қўшимча тўлов эвазига iPhone 6 фойдаланувчиларига уларнинг смартфонлари хотирасини кенгайтириб беришни таклиф қилмоқда, деб ёзмоқда SlashGear.

Финляндияда кекса кишилар учун мобиль новигатор ишлаб чиқилди>>

Финляндияда олти мамлакат олимлари саъй-ҳаракатлари натижасида кекса кишилар учун мобиль навигатор ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Финляндия технология тадқиқотлари маркази VTT хабар бермоқда.

Янгиланган Mitsubishi ASX кроссоверининг намойиши ҳақида маълум қилинди>>

Mitsubishi Motors компанияси 18 ноябрда Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган моторшоуда ўзининг иккита янгилиги билан қатнашади. Дастлабки маълумотларга кўра, улар ASX кроссоверининг рестайл варианти ва Mirage компакт-карлари бўлиши кутилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар