Россия бошқа давлатларнинг тутаётган йўлларига қарамасдан, ўзини сиёсий саҳнада яккаланиб қолган деб ҳисобламайди ва ўзи учун янги душманлар орттирмайди. Бу ҳақда Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров маълум қилган.

"Президент (РФ президенти Владимир Путин - Kun.uz изоҳи) таъкидлаганидек, бошқа давлатларнинг ҳаракатлари шуни кўзлаб амалга оширилаётганига қарамасдан, Россия ўзини изолациялаш йўлидан юрмайди ва ўзи учун янги душманлар қидирмайди. Биз ҳамиша тенг ҳуқуқли ва ўзаро ҳурмат асосидаги ҳамкорликларга тайёрмиз", дейди Лавров.