МДҲ темирйўлчилари Тошкентда ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилмоқда

Иқтисодиёт 05 Ноябрь 2015 1460

МДҲга аъзо мамлакатлар Темир йўл транспорти кенгашининг 63-мажлиси Тошкентда бўлиб ўтмоқда. Уни кенгаш раиси, Россия темир йўшллари" компанияси президенти О.Белозёров очди.

"Газета.уз" нашри хабарига кўра, мажлисда ҳамкорликни янада ривожлантириш ва Ҳамдўстликка аъзо мамлакатлар темир йўл транспорти кенгашининг аввалги мажлислари доирасида эришилган келишувлар қандай амалга оширилаётганига оид масалалар муҳокама этилди ҳамда шу йилнинг 9 ойи давомида бажарилган ишлар сарҳисоб қилинди.

Ўтган даврда Ҳамдўстлик мамлакатларининг пўлат излари орқали 1,4 миллиард тонна юк ташилгани ва бу қабул қилинган мажбуриятлардан 15 фоиз кўп экани, шунингдек, ташишлар ўртача масофаси 3,5 фоиз ошгани қайд этилди.

Ҳисобот даврида контейнерларда 20 миллион тонна юк ташилди ва бу қабул қилинган мажбуриятлардан 6,1 фоиз кўпдир. 2015 йилнинг тўққиз ойида халқаро йўналишларда хизмат кўрсатилган йўловчилар сони 14,8 миллион кишини ташкил этди.

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти Ҳамдўстликка аъзо бошқа мамлакатларнинг саноат, илмий ва эксплуатация корхоналари, кадрларни сифатли тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқув марказлари билан яқин алоқаларни кенгайтирмоқда, МДҲ темир йўл транспорти маъмуриятлари билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70901 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36986 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21401 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80805 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61803 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 132 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 70 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 268 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1187 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 759 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар