Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Миср Араб Республикасидаги Бани Сувайф университетида “Қуръон ва суннатдаги илмий мўъжизалар” мавзуида 4-халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди, деб хабар берди Muslim.uz портали.

Унда университет ректори доктор Амин Лутфий сўзга чиқиб, анжуманни ўтказишдан кўзланган мақсад – Қуръон ва суннатдаги мўъжизаларнинг турли фан ва соҳалар, жумладан, геология, астраномия, тиббиёт, фармацевтика, анатомия, биология, математикага боғлиқлиги ва мазкур фан ва соҳаларда ҳам Қуръон ва суннат мўъжизаларининг намоён бўлишини билдириш эканини таъкидлади.

Шунингдек, доктор Амин Лутфий, бу каби анжуманларнинг ўтказилиши, университетнинг илмий тадқиқот ва амалий дастури учун муҳим аҳамиятга эга эканини қўшимча қилиб ўтди.