Наманган шаҳрида ҳозирги кунда мингдан ошиқ "Дамас" автомобили ҳайдовчилари йўловчи ташиш билан шуғуланиб келаяпти. Аммо айрим ҳайдовчилар тегишли ҳужжатларсиз фаолият кўрсатмоқда, тажрибасиз ёш ҳайдовчилар сабабли кўнгилсиз воқеалар, йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлмоқда.
Бир неча йиллар муқаддам шаҳарда 100дан зиёд автобуслар аҳолига хизмат кўрсатишни бошлаган эди. Бироқ уларни бугун деярли учратмайсиз. "Дамас" ҳайдовчилари эса ўзлари истаганидек нарх белгилаб олишган.
Улар ўрнига автобуслар ҳаракати қайта тикланиб, аҳолига арзон ва сифатли хизмат кўрсатилса, яхши бўлар эди, дея хабар қилди наманганлик мобил мухбиримиз.

Архив фотоси.