Мўғулистон аксилкоррупция хизмати ходимлари 5 ноябрга ўтар кечаси мамлакат Соғлиқни сақлаш ва спорт ишлари вазири Ганхуягийна Шийлэгдамбани қамоққа олишди. Бу ҳақда МОНЦАМЭ ахборот агентлиги хабар тарқатган.

Маълум қилинишича, 40 ёшли ушбу амалдор ўз офисида ҳибс қилинган. У бу вақтда 500 млн тугрик (250 минг доллар) миқдоридаги порани олиш устида эди.

У билан биргаликда унинг шахсий ҳайдовчиси ва ёрдамчиси ҳам қамоққа олинган.

Айни вақтда Шийлэгдамба Суд қарорларини ижро этиш бошқармасидаги изоляторда бўлиб турибди.

Маълумот учун, у 2000 йилдан 2004 йилгача Мўғулистон Транспорт ва туризм вазири ўринбосари сифатида ишлаган, 2007-2008 йилларда эса у Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш вазирлигини бошқарган. Шийлэгдамба Мўғулистон халқ инқилобий партияси бош котиби ҳам ҳисобланади.