Москвада Сурияга рекрут ёллаш билан шуғулланган қирғизистонлик қўлга олинди

Жаҳон 05 Ноябрь 2015 2016

Москвада Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси ва Россия федерал хавфсизлик хизмати ҳамкорлигида Сурияга жўнатиш учун жангарилар ёллаш билан шуғулланиб келган Қирғизистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда қўмитанинг матбуот хизмати хабар қилди.

Айтилишича, 1990 йилда туғилган гумондор ҳар икки давлатда ман қилинган ташкилот аъзоси бўлиб, бир йил давомида кўнгиллилар ёллаш билан шуғулланиб келган.

Кўпроқ янгиликлар