Туркиянинг Истанбул шаҳрида Москванинг "Локомотив" жамоаси мухлислари ва маҳаллий "Бешиктош" жамоаси мухлислари ўртасида оммавий тўқнашув юз берди. Бу ҳақда Haberciniz нашри хабар тарқатган.

Европа лигасининг гуруҳ босқичида ўзаро рақиб бўлган бу жамоаларнинг мухлислари жанжали нохуш оқибатни келтириб чиқарган. Ушбу тўполон вақтида "Локомотив" мухлисларидан бирининг оёғига ўткир пичоқ билан зарба берилган. Унинг боши ҳам жароҳат олган.

Унинг бошидан оқаётган қон тўхтатилган. Жабрланувчи айни вақтда шифохонага ётқизилган. Бу ҳодиса Истанбулнинг Тақсим майдонида бўлиб ўтгани айтилган.

Маълумот учун, "Бешиктош" ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги учрашув, бугун, Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.