Motorola компанияси Чикаго марказида ўзининг илк бутикини очмоқчи. Компания берган маълумотга кўра, бу лойиҳадан мақсад фойдаланувчиларга смартфонларни фақатгина экранларда эмас, ҳаётда ҳам кўриб, баҳо бериш имконини яратишдан иборат. Шунингдек, ташриф буюрганлар бурчагида Moto X Pure Edition смартфонининг 21 Мп.ли камерасида суратга тушишлари, бундан ташқари, Drop Zone номли бурчакда янги Droid Turbo 2 смартфонини ерга улоқтириб кўришлари ва унинг дисплейига ҳеч нима қилмаслигини текшириб кўришлари мумкин бўлади.

Ушбу бутик 7 ноябрь кунидан бошлаб ишга тушади.